Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Медведев Трамп билан баҳсни давом эттириб, Оқ уй раҳбарига “Ўлик қўл” билан таҳдид қилди

 Медведев Трамп билан баҳсни давом эттириб, Оқ уй раҳбарига “Ўлик қўл” билан таҳдид қилди

Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари АҚШ президентининг постига жавоб берди, унда Трамп Медведевни "омадсиз президент" деб атаган ва россиялик сиёсатчидан "гапларини ўйлаб гапиришни" талаб қилган эди.

"Жаҳлдор Трампнинг асабий реакцияси Россия ҳар томонлама ҳақ экани ва ўз йўлида давом этишини англатади", — деб ёзди россиялик расмий.

Шунингдек, можароли постлари билан танилган Медведев АҚШ президентига “Ўлик қўл” қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини" эслатиб ўтди.

Маълумот учун, “Ўлик қўл” деб Совет Иттифоқида “Совуқ уруш” даврида ишлаб чиқилган "Периметр" номли автоматлаштирилган ядровий жавоб тизими аталади. Бу тизим мамлакат раҳбарияти йўқ қилинган ва буйруқ марказлари билан алоқа узилган тақдирда, оммавий ядро зарбасини автоматик тарзда амалга ошириши учун яратилган.

Киритилди: 14:33 31.07.2025. Ўқилди: 2299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!