Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Россия Федерациясининг Тула шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича йиғилишида иштирок этди.
Россия Федерацияси, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари делегациялари иштирокидаги йиғилишда ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг бир қатор масалалари муҳокама қилиниб, дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият ҳақида фикр алмашилди.