Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ делегацияси Қирғизистонда бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Мажлисда имзоланган ҳужжатлар:
МДҲга аъзо давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ блокировка қилиниши шарт бўлган интернет-ресурсларнинг Ягона реестрини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги;
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний тарқатишга қарши курашиш;
Ҳамдўстликка аъзо давлатлар фуқаролари томонидан жиноий ва бошқа жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида фуқароликни ўзгартириш институтидан фойдаланишининг олдини олиш.