"ПСЖ" Килиан Мбаппе кетганидан сўнг биринчи йилдаёқ Чемпионлар Лигаси финалига чиқди.
Луис Энрике жамоаси мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида "Интер"га қарши майдонга тушади. Ўйин 31 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Мбаппе "ПСЖ"ни эркин агент сифатида тарк этди ва ўтган ёзда "Реал" сафига бориб қўшилди. Мадридликлар чорак финал босқичида мағлубиятга учради. Уларни икки марта "Арсенал" мағлуб этди (0:3, 1:2).
Килиан билан парижликлар 2020 йилда EЧЛ финалига чиққан, аммо турнирда ғалаба қозона олмаган.