Бир кун аввал "Реал" янги мавсумга тайёргарлик доирасида "Леганес"га қарши ёпиқ ўртоқлик ўйини ўтказган эди.
Унда Хаби Алонсо жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Transfer News Live нашрининг ESPN’га таяниб хабар беришича, "қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппега қойил қолган. Жамоа мураббийига юлдуз французнинг мудофаадаги ҳаракатлари ёқди.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо "Реал"ни ёз бошида қабул қилиб олган эди. Жамоа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, ярим финалга чиқди.