Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа ихтиёрига қайтмоқда.
Француз ўткир гастроэнтерит билан касалхонага ётқизилганди, бу ҳақда яқинда "Реал" матбуот хизмати хабар берди. Журналист Мелхор Руиснинг янгиланган маълумотларига кўра, ҳужумчи аллақачон касалхонадан чиқарилган - у йиғинга қайтган. Футболчи махсус даволаниш курсини давом эттиради ва тез орада сафга қайтиши мумкин бўлади.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида "қаймоқранглилар" Килиан Мбаппесиз "Ал-Ҳилол"ни мағлуб эта олмади (1:1). 22 июнь куни Хаби Алонсо жамоаси иккинчи турда Мексиканинг "Пачука" клубига қарши баҳс олиб боради.