Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе Роналдуни ҳам ортда қолдириб кетди

Мбаппе Роналдуни ҳам ортда қолдириб кетди

Шу ҳафта Испания чемпионатидан ўрин олган "Реал" - "Леванте" учрашуви бўлиб ўтди. Унда Хаби Алонсо шогирдлари 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди. "Қироллик клуби" сафида юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе дубль қайд этди.

Realmadridconfidencial хабарига кўра, юлдуз француз Испания Ла Лигасида "қаймоқранглилар"нинг 40 та ўйинида 38 та гол урган. Мбаппе португалиялик тўпурар Криштиану Роналдунинг натижасини ортда қолдирди. Беш карра "Олтин тўп" соҳиби мадридликлар сафида чемпионатдаги дастлабки 40 та ўйинда 37 та гол урган.

Килиан жорий мавсум Ла Лигада 6 та ўйин ўтказиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 20:13 25.09.2025. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!