Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе "Реал" сафида 30 та ўйинда 21 та голда қатнашди

Мбаппе "Реал" сафида 30 та ўйинда 21 та голда қатнашди

Килиан Мбаппе "Лас-Пальмас"га қарши ўйинда иккита гол урди.

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Ла Лиганинг 20-туридан ўрин олган "Лас-Пальмас"га қарши ўйиннинг 18-дақиқасида пенальтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 36-дақиқада Родригонинг пасидан сўнг яна гол урди.

Мбаппе кетма-кет учинчи ўйинда "Реал" сафида рақиб дарвозасини ишғол қилди - у аввалроқ Испания кубогида "Сельта"га (5:2) ва Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га қарши ўйинларда (2:5) гол урди.

Умуман олганда, Мбаппе "Реал" сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 01:30 20.01.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!