“ПСЖ” клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Олтин тўп”га кимлар даъвогарлик қилиши мумкинлигини айтди.
Маълумот учун, Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Мбаппе фантастик ўйин кўрсатиб, “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бирига айланганди.
19 ёшли ҳужумчининг фикрича, бу сафар “Олтин тўп”га Неймар, Роналду, Модрич ва Варан асосий даъвогарлардир.
“Неймар, Роналду, Модрич, Варан ва мен “Олтин тўп”га асосий даъвогар бўламиз”, деди Мбаппе. Унинг рўйхатида Аргентина термаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Мессига жой топилмади.