Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мбаппе Ла Лигада илк бор ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Мбаппе Ла Лигада илк бор ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Килиан Мбаппе Ла Лигада январнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди.

«Реал»нинг 26 ёшли ҳужумчиси Испанияга келганидан бери биринчи бор ой футболчиси мукофотини қўлга киритди.

Франциялик юлдуз январ ойида Ла Лиганинг 3 ўйинида 5 та гол урди, «Валядолид»га (3:0) қарши баҳсда ҳет-трик қайд этди.

Совринга номзодлар орасида Уго Дуро («Валенсия»), Кике Гарсия («Алавес»), Луис Миля («Хетафе») ва Доди Лукебакио («Севиля») ҳам бор эди.

Декабр ойида «Реал»нинг бошқа бир футболчиси Жуд Беллингҳэм, ноябрда мадридликлар вингери Виниус Жуниор ой ўйинчисига айланганди.

Киритилди: 10:20 01.02.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!