Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе голлар серияси бўйича рекорд ўрнатди

Мбаппе голлар серияси бўйича рекорд ўрнатди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Вильярреал"га қарши ўйинда гол уриб, ўз рекордини ўрнатди.

Учрашувнинг 81-дақиқасида француз тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва "қаймоқранглилар"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Шу тариқа, Мбаппе клуб ва терма жамоа сафида кетма-кет тўққизта ўйинда камида биттадан гол урди - бу ҳужумчининг шахсий рекорди, дея хабар беради Opta. Илгари Килиан фақат кетма-кет саккизта ўйинда гол урган, икки марта - 2019 йил ноябридан 2020 йил январигача ва 2025 йил апрелидан июнигача.

Мбаппе Ла Лиганинг жорий мавсумида тўққизта аниқ зарба билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. "Вильярреал" дарвозасига киритилган тўпдан кейиноқ "Реал" ҳужум чизиғи етакчиси жароҳат туфайли алмаштирилди.

Киритилди: 09:09 05.10.2025. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!