Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги илк ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. The Touchline хабарига кўра, юлдуз ҳужумчи сешанба куни гриппга ўхшаш аломатлар сабаб машғулотда иштирок этмаган.
Шунингдек, Мбаппе душанба куни ҳам очиқ майдонда машқ қилмаган ва залда алоҳида шуғулланган.
Франция терма жамоаси Миллатлар лигасидаги мавсумнинг илк учрашувини 25 сентябрь, жума куни ўтказади. «Уч ранглилар» сафарда Туркияга қарши майдонга тушади. Бу баҳс Зинедин Зидан учун Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги дебют ўйини бўлади.
Килиан Мбаппенинг ҳолати бўйича янгиликлар кузатиб борилмоқда. Яқин соатларда Францияда терма жамоа сардорининг соғлиғи ҳақида қўшимча маълумотлар пайдо бўлиши кутилмоқда.