Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда санитария-эпидемиологик осойишталик бўлими бошлиғи пора олаётганда ушланди

Сурхондарёда санитария-эпидемиологик осойишталик бўлими бошлиғи пора олаётганда ушланди

Сурхондарё вилоятида туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Шўрчи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Э.Э. тумандаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари С.Х.га МТМнинг 42 нафар ходимига санитария сертификатларини беришини ваъда қилиб, 2,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:46 22.09.2026. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!