Евроиттифоқ ва Канада янги халқаро алянс тузмоқда. Унда АҚШ, Хитой ва Россия йўқ. P4M деб номланган бу тузилма Нью Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси доирасида тақдим этилади. Евроиттифоқ ва Канададан ташқари бу ташаббусга Бразилия, Кения, Ҳиндистон ҳамда Австралия ҳам қўшилди.
Алянс очиқ форматда бўлиб, келажакда унга бошқа мамлакатлар ҳам аъзо бўлиши мумкин.
Иштирокчилар халқаро ҳамкорликни ва БМТнинг ролини кучайтиришни, шунингдек, сунъий интеллект, иқлим ўзгариши ва пандемияларга қарши курашиш бўйича биргаликда ишлашни хоҳлайдилар. Ташаббускорлар турли сиёсий анъаналарга эга мамлакатлар ўртасида «кўприклар қуриш» зарурлигини таъкидламоқда.
Янги гуруҳ йирик давлатлар ўртасидаги рақобатнинг кучайиши ва анъанавий халқаро форматларнинг инқирози фонида пайдо бўлмоқда.