"Реал" Грецияда "Олимпиакос" меҳмони бўлди ва 4:3 ҳисобида қийин ғалабани қўлга киритди. "Қаймоқранглилар" сафидаги тўртта голнинг барчасига юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.
Грециядаги ўйин давомида Мбаппе рекорд ўрнатди. Франциялик футболчи Чемпионлар Лигасида меҳмонда энг кўп хет-трик қайд этган футболчига айланди. Килиан қитъанинг асосий клуб турнирида рақиблар майдонида тўрт марта хет-трик қайд этган. Бу ҳақида Squawka нашри хабар берди.
Чемпионлар Лигасининг 5 турида "Реал" 12 очко жамғарди. Энди Хаби Алонсо жамоаси Испания чемпионатининг "Жирона"га қарши сафар ўйинига тайёргарлик кўради. Учрашув 30 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.