Бугун 27 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Роналду марҳум Жотанинг оиласига қимматбаҳо совға юборди (фото)

Роналду марҳум Жотанинг оиласига қимматбаҳо совға юборди (фото)

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ёзда бўлиб ўтган Миллатлар лигасидаги ғалаба шарафига терма жамоадаги шерикларига совғалар беришга қарор қилди. Sic Noticias хабарига кўра, Роналду Jacob & Cо бренди билан ҳамкорлик қилмоқда - футболчи Португалия терма жамоасининг ҳар бир футболчиси учун шахсий соат ишлаб чиқаришни сўраган.

ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Арманистонга қарши ўйин олдидан Роналду шерикларига соат жўнатди. Криштиану бир нусхасини ҳалок бўлган Диогу Жотанинг оиласига юборди. Футболчи июль ойи бошида ЙТҲ қурбони бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигаси финалида Португалия терма жамоаси Испания билан 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида ғалаба қозонганди.

Роналду марҳум Жотанинг оиласига қимматбаҳо совға юборди (фото)

Киритилди: 21:32 26.11.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!