Бугун 27 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг ўт очишни тўхтатиши Москванинг ён бериши ҳисобланади

Россиянинг ўт очишни тўхтатиши Москванинг ён бериши ҳисобланади

Трамп Россиянинг ўт очишни тўхтатиши Москванинг ён бериши ҳисобланишини айтди.

"Россия жангларни тўхтатади ва Украинанинг янги ҳудудларини эгалламайди", — деди АҚШ президенти Air Force One самолётида журналистлар билан мулоқотда.

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Зеленскийнинг Қўшма Штатларга ташрифи олдидан Вашингтон ва Киев келишувга эришиши керак;

◾️ Украина баъзи ҳудудларидан воз кечиши зарур, акс ҳолда барибир уларни тез орада йўқотади;

◾️ Россия ва Украина ўзаро ҳудудлар алмашинуви масаласини муҳокама қилмоқда;

◾️ Европа Украина хавфсизлигини таъминлаш бўйича кафолатлар беришда иштирок этади;

◾️ Украина бўйича тинчлик келишувига эришиш учун қатъий муддат белгиланмаган;

◾️ Украинадаги низони тартибга солиш бўйича музокараларда олдинга силжиш бор, тинчлик режасининг кўплаб бандлари аллақачон келишилган;

◾️ Махсус вакилим Стив Уиткофф келаси ҳафта Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади;

◾️ Стив Уиткофф Москвага, эҳтимол, Жаред Кушнер билан бирга боради. Жаред борадими-йўқми аниқ эмас, лекин у тинчликка эришиш жараёнида иштирок этяпти.

Киритилди: 18:08 26.11.2025. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!