Бугун 27 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Гонконгда энг йирик ёнғин: қурбонлар сони ошмоқда

Гонконгда энг йирик ёнғин: қурбонлар сони ошмоқда

Гонконгда содир бўлган сўнгги 17 йилдаги энг йирик ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Бундан ташқари, 279 киши бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилган, ўнлаб жабрланганлар эса шифохоналарга етказилган.

Полицияга ёнғин қамраб олган биноларда одамлар қолиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гонгконгнинг Тай По туманидаги “Ван Фук Корт” турар-жой мажмуасининг бир нечта кўп қаватли биносида ёнғин юзага келди. Таъмирлаш вақтида мажмуадаги биноларни ўраб турган бамбукдан қурилган қурилиш тўсинлари ва махсус тўр ёниб кетган.

Киритилди: 23:53 26.11.2025. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!