Петербургнинг "Зенит" клуби Москванинг "Спартак" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга қизиқмаяпти. Бу ҳақда "Евро-футбол" нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, "кўк-оқ-кўклар" қишда янги марказий ярим ҳимоячи харид қилмоқчи, ва ҳозирда устуворлик Жанубий Америка ва Россия бозорларига қаратилган.
Айни пайтда 24 ёшли ўзбекистонлик хавбек Эроннинг "Персеполис" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У ўтган йилнинг февраль ойида жамоага келиб қўшилган. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида тугайди. Остоннинг бозор нархи икки миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов 2020-2022 йилларда "Спартак" футболчиси бўлган.