Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Озарбайжонда СССР байроғини кўтариб кўча кезганларга жиноий иш очилди

Озарбайжонда СССР байроғини кўтариб кўча кезганларга жиноий иш очилди

Ушбу юриш ташкилотчилари – Абдулла Иброҳимли, Иброҳим Асадли ҳамда тадбирда иштирок этган бошқа шахслар аниқланиб, қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу шахслар "бошқа давлат"нинг кўмаги ва молиявий ёрдами эвазига офис ижарага олиб, вақти-вақти билан йиғилишлар ўтказиб келгани аниқланган.

Мазкур шахсларнинг офислари ва хонадонлари кўздан кечирилган чоғда коммунистик мафкурани тарғиб қилишга қаратилган кўплаб материаллар, байроқ, радикализмни тарғиб қилувчи китоблар нусхалари, шунингдек, CD-дисклар ва бошқа электрон қурилмалар топилиб, тўхтатиб қўйилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 21:57 26.11.2025. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!