Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мбаппе Чемпионлар лигасида ҳафта ўйинчиси деб топилди

Мбаппе Чемпионлар лигасида ҳафта ўйинчиси деб топилди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасида ҳафта ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Қаймоқранглилар” футболчиси Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 5-туридан ўрин олган учрашувда “Олимпиакос” дарвозасига тўртта гол урди (3:4).

Овоз беришда иккинчи ўринни “ПСЖ” яримҳимоячиси Витинья эгаллади — у “Тоттенхэм” дарвозасига 3 та гол урган эди (5:3). Учинчи ўринни “Марсель” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг эгаллади — у “Ньюкасл”га қарши ўйинда дубль қайд этди (2:1). Тўртинчи ўрин эса “Боруссия” ҳужумчиси Серу Гирассига насиб этди (у “Вильярреал”га қарши баҳсда дубль қайд этган).

Киритилди: 23:33 27.11.2025. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!