Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Майами аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди

Майами аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди

АҚШнинг UPS компаниясига тегишли Boeing 767 юк самолёти ва Copa Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Майами халқаро аэропортида рулеж йўлаклари бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда тўқнашиб кетди.

CBS News телеканали хабар беришича, ҳодиса иккита рулеж йўлагининг кесишган жойида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Аэропортнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Грег Чин ҳодиса аэропорт фаолиятига таъсир кўрсатмаганини маълум қилди.

Киритилди: 11:50 15.11.2026. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар