Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Махачқалъадаги сафарбарликка қарши намойишларда 100 киши ҳибсга олинди

A A A
Махачқалъадаги сафарбарликка қарши намойишларда 100 киши ҳибсга олинди

Полиция Махачқалъадаги сафарбарликка қарши намойишларда юздан ортиқ намойишчини ҳибсга олди.

Якшанба куни Россияда Украина билан урушга сафарбарликка қарши норозилик намойишлари давом этди. Доғистонда одамлар катта йўлни тўсиб, “уруш йўқ” деб ҳайқирган, хавфсизлик кучлари эса ҳавога ўқ узган; Ёқутистонда ҳам майдонда куйлаб, рақсга тушишди.

Доғистонда Хасавюрт яқинидаги катта Эндирей қишлоғи аҳолиси сафарбарликка норозилик билдириб, Хасавюрт-Махачқалъа автомобил йўлини тўсиб қўйди. Кейинчалик Махачқалъа шаҳрида аёллар иштирокида норозилик акцияси бошланди.

Намойишларни ёритган "Подвал Дагестана" Telegram канали администратори қидирилмоқда.

Ҳибсга олишлар ҳақидаги маълумотлар "ОВД-Инфо" инсон ҳуқуқлари лойиҳаси томонидан тақдим этилган.

Киритилди: 09:10 26.09.2022. Ўқилди: 2063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!