Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Матбуот уйи” сотилмаган — Давактив агентлиги

“Матбуот уйи” сотилмаган — Давактив агентлиги

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Матбуотчилар кўчасидаги 32-уй, яъни “Матбуотчилар уйи” гўёки журналистларга эмас, қандайдир инвесторга берилгани, эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидан (ЎзА) олиб қўйилгани тўғрисида фараз ва тахминлардан иборат бўлган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлар тарқалмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда “Матбуот уйи” бино ва иншоотларини сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади.

Шунингдек, “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади.

Киритилди: 12:31 09.04.2025. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!