Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Масуд Пезешкиан АҚШга бориб, уларни қизиқтирган саволларга дадил жавоб берди

Масуд Пезешкиан АҚШга бориб, уларни қизиқтирган саволларга дадил жавоб берди

Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТнинг Нью-Ёркдаги қароргоҳида қуйидигаларни маълум қилди:

⭕️ Эрон Россияга ракеталар етказиб берган бўлиши мумкин, аммо «мен лавозимга киришганимдан бери (2024 йил 30 июль) бундай етказиб бериш бўлмади».

⭕️ Эрон ҳукумати «Россиянинг Украина ҳудудига бўлган агрессиясини ҳеч қачон маъқулламаган» ва бу борада АҚШ ва Европа давлатлари билан музокаралар олиб боришга тайёр.

⭕️ Эрон дунёни ядровий қуролдан холи қилмоқчи, «Умид қиламанки, биз ядровий келишув бўйича келишувга эришамиз».

⭕️ ҲАМАС етакчисининг Эрон заминида ўлдирилиши «керакли вақтда, тўғри жойда ва тўғри йўлда» жавобсиз қолмайди.

⭕️ Эрон ҳукумати «Ҳизбуллоҳ» ёки унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни истаган бошқа гуруҳни ҳимоя қилади.

Киритилди: Бугун 16:24. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!