Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Маск Трампга Украина армияси учун сунъий йўлдош алоқасини чеклашни шахсан таклиф қилган

Маск Трампга Украина армияси учун сунъий йўлдош алоқасини чеклашни шахсан таклиф қилган

Маск Трампга Украина армияси учун сунъий йўлдош алоқасини чеклашни шахсан таклиф қилган — The Telegraph.

Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трампга Украина армияси фойдаланаётган Starshield ҳарбий сунъий йўлдош тизими тезлигини чеклашни шахсан таклиф қилган. Бу ҳақда Буюк Британиянинг The Telegraph газетаси хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, Трамп ушбу таклифни маъқуллаганидан сўнг Пентагон тизим фаолиятига чекловлар киритган.

Муҳокамалардан хабардор бўлган тўрт нафар манбанинг таъкидлашича, бу воқеа Вашингтон ва Киев ўртасида Украина томонининг Россия нефтини қайта ишлаш заводларига берган зарбалари юзасидан келишмовчиликлар кучайган пайтда содир бўлган.

Газета маълумотларига кўра, АҚШ расмийлари Украинага бундай ҳужумлар тўхтатилмаса, Вашингтон разведка маълумотларини алмашиш ва бошқа ёрдам турларини тўхтатиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Хабарда айтилишича, киритилган чекловлар Starshield тизимига уланган дронлар тезлигини соатига тахминан 160 километргача пасайтирган. Бу эса тезлиги бундан қарийб икки баравар юқори бўлиши мумкин бўлган Россия реактив дронлари ва ракеталарини тутиб қолишни қийинлаштирган.

Оқ уй Трамп тизим фаолиятини шахсан чеклашни сўрагани ҳақидаги маълумотни рад этди. Маск ҳам ўзига нисбатан билдирилган айбловларни инкор қилди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, Starshield АҚШ ҳукуматига тегишли бўлиб, тизимдан фойдаланиш ва унинг тезлигига доир чекловларни Америка ҳарбийлари, якуний қарорни эса президент белгилайди.

Бироқ The Telegraph билан суҳбатлашган юқори мартабали манбаларнинг таъкидлашича, қарор қабул қилинишида Маск ҳам, Трамп маъмурияти ҳам иштирок этган.


Киритилди: 20:52 17.10.2026. Ўқилди: 398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!