Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзи раҳбарлик қилаётган Tesla автомобиль компанияси объектларига уюштирилган ҳужумларни террорчилик ҳаракати деб атади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
"Tesla дўконларида отишма ва зарядлаш станцияларини ёқиш террорчилик ҳаракати эканлигига шубҳа йўқ", — деб ёзади тадбиркор Х ижтимоий тармоқда.
Илгари Илон Маск Tesla автомобиллари ва дилерлик марказларига нисбатан вандализм руҳий касалликларнинг намоён бўлиши ҳақида фикр билдирган эди.