Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Маск Европа учун "таҳдид" деб баҳоланди

Маск Европа учун "таҳдид" деб баҳоланди

Германия канцлери Олаф Шольц миллиардер Илон Маскнинг Европадаги айрим сиёсий кучларни қўллаб-қувватлашини "мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган" деб атади ва уни Европанинг демократик ривожланишига хавф солувчи омил сифатида баҳолади.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

"У бутун Европа бўйлаб, Буюк Британия, Германия ва бошқа кўплаб мамлакатларда ўта ўнг кучларни қўллаб-қувватламоқда ва бу мутлақо қабул қилиб бўлмайди," - деди Шольц.

Маск фақатгина "Германия учун муқобил" ўнг партияси "Германияни қутқара олиши" мумкинлигини таъкидлаган эди. Январь ойи бошида у "Германия учун муқобил" партияси ҳамраиси ва унинг канцлерликка номзоди Элис Вайдел билан жонли эфир ўтказди. Миллиардер, шунингдек, исломга қарши бўлган ўнг қанотдаги фаол Томми Робинсонни қамоқдан озод қилиш тарафдори бўлиб чиқди, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер бошқарувини "золимона" деб атади ва сиёсатчининг истеъфога чиқиши зарурлигини билдирди.

"Биз глобал дунёнинг бошқа мамлакатларидан келган миллиардернинг ўз фикрини билдириши эмас, балки унинг айтаётган гапларини танқид қилишимиз керак," дея ўз нуқтаи назарини аниқлаштирди Германия раҳбари. У Маскнинг қараши Европанинг демократик ривожланиши учун хавф туғдиришини ҳам қўшимча қилди.

Киритилди: 22:58 17.01.2025. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!