Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) масжидга граната улоқтирган аскарни лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Times of Israel газетаси хабар берди.
Ҳодиса Ғарбий Соҳилдаги Будрус қишлоғидаги масжидда содир бўлган. Имом мусулмонларни бомдод намозига чақира бошлаганида, бир аскар бинога овоз чиқариб юборувчи граната улоқтирган.