Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Машҳур клублар Серхио Рамос хизматларини рад этди

Машҳур клублар Серхио Рамос хизматларини рад этди

"Реал"нинг собиқ сардори Серхио Рамос ўз хизматларини машҳур клублардан бирига таклиф қилди. "Foot Mercato" ва "Radio Marca" нашрларининг хабар беришича, 39 ёшли Рамос "Марсель" раҳбарияти билан боғланиб, провансалликлар сафида ўйнаш истагини билдирган. Бироқ, манбага кўра, Серхионинг "Марсель" билан шартнома имзолаши даргумон.

Шунингдек, Рамос мавсум якунига қадар "Севилья"да бепул ўйнаш истагини ҳам билдирган, аммо андалусияликлар бу таклифни рад этишган. Бунга Серхио яқин келажакда клуб эгасига айланиши мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Йил бошидан бери Рамос Мексиканинг "Монтеррей" клубини тарк этгач, эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос 2005–2021 йиллар давомида "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: Бугун 19:14. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!