Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

Машҳур ҳинд актёри Митҳун Чакраборти Тошкент халқаро кинофестивалида қатнашади

Машҳур ҳинд актёри Митҳун Чакраборти Тошкент халқаро кинофестивалида қатнашади

28 сентябрдан бошланаётган Тошкент халқаро кинофестивалига «Диско раққоси» фильмидаги Жимми роли билан танилган афсонавий ҳинд актёри Митҳун Чакраборти ҳам ташриф буюради. Таниқли меҳмон кинофестиваль очилиш маросимида иштирок этади.

«Диско раққоси» фильми билан бирга «Ўйна, ўйна», «Қироллик ови» каби кинокартиналар актёрга катта шуҳрат олиб келган.

Тошкент халқаро кинофестивали «Кино 5 кунда», «Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари», Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали ва вилоятларда янги киноманзилларнинг очилиши каби катта дастурни ўз ичига олган.

Шунингдек, кинофестиваль доирасида 14та хориж давлатларининг кино кунлари бўлиб ўтади. Ҳинд делегацияси ҳам ўзининг фильмлари ва махсус дастури билан иштирок этади.

Кинофестивалга Голливуднинг таниқли юлдузлари ҳам ташриф буюради.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Киритилди: 17:43 26.09.2021. Ўқилди: 2100 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (7)