Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Март қандай об-ҳаво билан бошланади?

Март қандай об-ҳаво билан бошланади?

Ҳарорат кечалари −1…−4 даража совуқ, кундуз кунлари +3…+6 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади.

Қишнинг сўнгги кунлари ва баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавонинг беқарор шароити сақланиб туради, деб хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.

26−29 февраль ва 1 март кунлари республиканинг кўп вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва душанба куни кундузи Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда республика бўйича меъёрдан 2−5 даража паст бўлган ҳарорат сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 0…-5 даража совуқ, шимолда −5…−10 даража совуқ, кундуз кунлари +2…+7 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда душанба кунининг биринчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

28 февраль ва 1 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳафтанинг қолган кунлари эса асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −1…−4 даража совуқ, кундуз кунлари +3…+6 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади.

Киритилди: 12:04 26.02.2024. Ўқилди: 7432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!