Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мен Украина Шимолий Кореялик икки ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилганидан афсусда эканини билдирди.
Ли Чжэ Меннинг таъкидлашича, Украина билан ушбу ҳарбий асирларни Жанубий Кореяга махфий тарзда топшириш бўйича келишувга эришилган. Унинг сўзларига кўра, маълумотнинг ошкор қилиниши дипломатик муносабатлар, миллий хавфсизлик ва Корея яриморолидаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бу баёнот Украина президенти Владимир Зеленский Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи чоғида Украина яқинда Шимолий Кореянинг икки нафар ҳарбий асирини Жанубий Кореяга юборганини маълум қилганидан бир кун ўтиб янгради.
Жанубий Корея президентининг баёнотларига Украина томони ҳам муносабат билдирди. Украина президенти офисидаги РБК-Украина манбасига кўра, Киев асирларни топшириш фактини сир сақлаш мажбуриятини олмаган.
Манба таъкидлашича, Украина махфий маълумотларни ошкор қилмаган, фақат Шимолий Кореялик икки ҳарбий Жанубий Кореяга топширилгани ҳақида хабар берган.