Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 ва 112-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Иш доирасида бир нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ишлари Наманган вилояти прокуратураси иш юритувига ўтказилган. Тергов устидан назорат Бош прокурор томонидан ўрнатилган.
Прокуратура жиноят иши тўлиқ ва холисона тергов қилиниши, вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ҳамда масъул шахсларнинг ҳаракатсизлиги ёки ҳолатни яшириш билан боғлиқ аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.
📌 Тергов натижалари қонунчиликда белгиланган тартибда маълум қилинади.