Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Марсга учадиган илк самолёт қандай кўринишда бўлади?

A A A
Марсга учадиган илк самолёт қандай кўринишда бўлади?

Вертикал учадиган ва қўнадиган самолёт “MAGGIE” номини олди. Учоқнинг қачон йиғилиши ҳозирча номаълум, аммо баъзи хусусияти, аллақачон, аёнлашган. “Space.com” сайти ёзишича, қурилма қуёш энергиясидан қувват олади ва бир онда 179 километр масофани босиб ўта олади. Камера ва ўлчагич билан жиҳозланган қурилма Марс юзасини, тахминан, 1000 метр баландликдан тасвирга олади. Самолёт сув қидириш, кучсиз магнит майдони манбасини таҳлил қилиш, метан изини ўрганиш вазифасини ҳам бажаради.

“MAGGIE” лойиҳаси аллақачон НАСА томонидан молиялаштирила бошланган. Мутахассислар ишончи комилки, янги самолёт “Марс сиртини ўрганишда инқилоб ясайди” ва кенг жамоатчилик эътирофига сазовор бўлади.

Ҳозир Марсда 1,8 килограммли “Ingenuity” учувчисиз бошқариладиган вертолёт парвоз қилмоқда. 18 январь куни 72-парвозини амалга оширган бу учоқ муваффақиятсизликка учради. Режа бўйича тушиш вақтида вертолёт ва “Perseverance” аппарати ўртасидаги алоқа узилиб қолди. Яхшиямки, икки кундан кейин олимлар қурилма билан яна “боғланиш”га муваффақ бўлишди.

Киритилди: 21:04 01.02.2024. Ўқилди: 2208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!