Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Марсело фаолиятини тугаганидан кейин нима билан шуғулланишини маълум қилди

Марсело фаолиятини тугаганидан кейин нима билан шуғулланишини маълум қилди

Фаолиятини якунлаган бразилиялик Марсело келажакдаги режалари ҳақида гапирди. У санъатнинг турли йўналишлари билан шуғулланиш ниятида эканини маълум қилди. Ҳимоячи 6 февраль куни футболдан кетишини эълон қилган эди.

«Мен керакли ҳамма ишни қилдим. Футболдан чарчаганиим йўқ. Мен оилам билан кўпроқ вақт ўтказишим керак. Болаларимни мактабга олиб боришни, рафиқам билан кўпроқ мулоқот қилишни хоҳлайман. Энди бошқа ишлар учун кўпроқ вақтим бор», – деди Марсело.

Марсело 36 ёшида фаолиятини якунлади. У «Реал», «Флуминенсе» ва «Олимпиакос» жамоаларида тўп тепган. Бразилия терма жамоаси шарафини 12 йил давомида ҳимоя қилган.

Киритилди: 15:21 13.02.2025. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!