28 июль куни Марокаш шимолидаги Фес-Саисс аэропортида Alphajet ўқув самолёти ҳалокатга учради.
Бу ҳақда Maghreb Arabe Presse агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеада қироллик ҳаво кучларининг машғулотлар миссиясини бажараётган икки зобити ҳалок бўлган.
Марокаш қироллик қуролли кучлари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Воқеа сабабларини аниқлаш учун тергов комиссияси тузилди.