АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, Оқ уй Украина учун Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимидан фойдаланиш имкониятини чеклаш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган.
"Бунинг Оқ уйга умуман алоқаси йўқ. Мен бу борадаги хабарларни кўрдим, улар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Оқ уйда ҳеч ким айрим дронлар интернетдан фойдалана олмаслиги учун унинг тезлигини пасайтириш бўйича кўрсатма бермаган", — деди у.
Рубионинг сўзларига кўра, ҳозирда сунъий йўлдош алоқаси ишлаб турибди.
Шу билан бирга, у Украина айни пайтда Starshield алоқа тизимидан фойдаланиш имкониятига эга эмаслигини маълум қилди.
Starshield — Starlink сунъий йўлдош интернет хизматининг ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган версияси ҳисобланади.