Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Марко Рубио нега Ўзбекистонга боришга қарор қилган?

Марко Рубио нега Ўзбекистонга боришга қарор қилган?

Марко Рубио дунёда инқирозлар авж олган пайтда нега Ўзбекистонга боришга қарор қилганига изоҳ берди

“Биласизми, одатда бирор давлатга инқироз ёки муаммо юз бергани учун ёхуд конференцияда қатнашиш мақсадида борилади. Аммо шундай давлатлар борки, улар билан муносабатларимизни ривожлантириш учун боришни истаймиз. Бир неча ҳафта олдин Греция ва бошқа давлатларга қилган сафарларимиз шулар жумласидандир. Бу ташрифдан бир неча ҳафта олдин Лотин Америкасига бордик, энди эса Марказий Осиёга бормоқдамиз”, деди у.

Айнидамда АҚШ давлат котиби Марко Рубио рафиқаси билан Самарқандга етиб келди.

Қўшма Штатлар Давлат департаменти раҳбарини Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Рубио АҚШ ҳамда Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида иштирок этади.

Киритилди: 22:03 18.10.2026. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!