АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2028 йилги президентлик сайловларида “жиддий номзод” сифатида кўрила бошланди. Бу ҳақда Politico нашри Оқ уй манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, Марко Рубио нинг асосий устунликлари орасида ташқи можароларни ҳал қилишдаги тажрибаси ва сиёсий хавфлардан қочиш қобилияти бор.
Шунингдек, унинг Дональд Трампга содиқлиги ва халқаро масалалардаги фаоллиги позициясини мустаҳкамлагани таъкидланмоқда.
Politico маълумотларига кўра, Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференцияси (CPAC) ўтказган сўровда Рубио рейтинги 2025 йилдаги 3 фоиздан 35 фоизгача ошган.
Айни пайтда, Жей Ди Вэнс рейтинги пасайган бўлса-да, у ҳали ҳам эҳтимолий номзодлар орасида етакчи бўлиб қолмоқда.
Кузатувчиларга кўра, Рубионинг сиёсий саҳнадаги фаоллиги уни 2028 йилги сайловлар учун асосий рақобатчилардан бирига айлантирмоқда.