Марко Ансенсио қишки трансферлар ойнасида «Астон Вилла»га ўтади.
Бирмингҳэм клуби «ПСЖ» яримҳимоячисини мавсум охиригача ижарага олиш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Фабрицио Романо.
Бугун 29 ёшли испан Англияга етиб келиши кутилмоқда.
Бу мавсумда Ансенсио Лига 1да 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилганди.