Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгариши мумкин

Марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгариши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида президентнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир куни учун иситилаётган 1 квадрат метр ҳисобидан келиб чиқиб тўлаш тизимига ўтказилади.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни шакллантириш ва белгилашда иссиқлик таъминоти корхоналарини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва иссиқлик энергияси таннархини пасайтириш ҳисобига улар томонидан кўрсатадиган хизматлар таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш ҳисобга олинади.

Қарор лойиҳасида таъкидланишича, аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида келиб чиқадиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Киритилди: 16:41 09.11.2019. Ўқилди: 2270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!