Бу ҳақда Марказий Осиё минтақавий ахборот ва мувофиқлаштириш маркази ахборот ва таҳлил департаменти бошлиғи Азизбек Эркабоев маълум қилди, деб ахабр берди @Sputnikuzbek мухбири.
Мамлакатда “Толибон” ичидаги келишмовчиликлар, жумладан, турли гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ҳақида қайд этилган.
Шимолий вилоятларнинг беқарорлашуви жангариларнинг Марказий Осиё давлатларига кириб келиши ва Шарқий Туркистон Ислом Ҳаракати каби гуруҳларнинг фаоллашиши хавфини оширади.
“Гиёҳванд моддалар савдосининг ўсиши экстремистик тузилмалар учун қўшимча молиялаштириш манбаи бўлиб хизмат қилиши, гиёҳванд моддалар савдоси ва терроризм ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаши мумкин”, деб таъкидлади у.