Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Марказий Осиёда илк бор: Қозоғистон сув танқислигини сунъий ёғингарчилик билан ҳал қилмоқчи

Марказий Осиёда илк бор: Қозоғистон сув танқислигини сунъий ёғингарчилик билан ҳал қилмоқчи

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ёғингарчиликни сунъий равишда кўпайтириш лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда мамлакат Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

16 май куни бўлиб ўтган расмий маросимда таъкидланишича, Қозоғистон Марказий Осиё минтақасида бундай замонавий тизимдан фойдаланишни бошлаган биринчи давлатга айланди. Мазкур ташаббус минтақадаги қишлоқ хўжалиги ерларини қурғоқчиликдан ҳимоя қилиш ҳамда сув танқислиги оқибатларини юмшатишга қаратилган.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, янги технология экологик жиҳатдан хавфсиз бўлиб, фақат маҳаллий даражада таъсир кўрсатади. Махсус қурилмалар 5 километр радиусда ишлайди ва кенг кўламли салбий об-ҳаво ҳодисаларини келтириб чиқармайди.

Халқаро ҳисоб-китобларга кўра, ушбу сунъий қурилмалар ёрдамида ҳудуддаги ёғингарчилик миқдорини табиий даражага нисбатан 10 фоиздан 20 фоизгача ошириш имконияти мавжуд.

Киритилди: Бугун 14:04. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!