Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Марказий Осиё Россия учун шахмат доскаси эмас"

"Марказий Осиё Россия учун шахмат доскаси эмас"

Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг ташқи ишлар вазирлари МО+1 форматида видеойиғилиш ўтказишди.

Бу ҳақда "sputniknews-uz.com" хабар бермоқда.

Дипломатлар сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилиб, коронавирус ҳамда Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталишди. Вазирлар, шунингдек, мамлакатларнинг ўзаро гуманитар ҳамкорлиги истиқболларини белгилаб олишди.

Андрей Грозиннинг фикрича, музокаралар ва маслаҳатлашувларнинг жорий формати янгилик эмас ва бунда Россия "велосипед ихтиро қилгани" ҳам йўқ.

"Бу ЕОИИ ёки КХШТда бўлгани сингари фақат иқтисод ёки хавфсизлик масалалари билан чегараланиб қолмай, балки барча муаммолар хусусида гаплашиб олишнинг энг фойдали ва оддий усулидир. Россия иштирокидаги МО+1 формати ҳали ўйлангани каби фаолият кўрсатмаётгани бу бошқа масала, яъни бу формат қандайдир доимий амал қилувчи инструментга айланмаган", - дея таъкидлади эксперт.

Шу билан бирга, Грозин Москванинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан тамомила бошқача ёндашувига эътибор қаратди. РФ минтақани ягона маданий майдоннинг бир қисми сифатида қабул қилиб, мамлакатлар билан ўзаро манфаатли узоқ йиллик алоқаларни ўрнатиб келмоқда.

"Бу ерда мавҳум назарий геосиёсат мавжуд эмас. Марказий Осиё Россия учун - биз билан чамбарчас боғлиқ бўлган, умумий тарихий ва маданий илдизларга эга ҳудуддир. АҚШ учун МОдаги сиёсат шахмат ўйини кабидир, аммо биз учун мутлақо шахмат доскаси эмас. Бизнинг келажагимиз ва бизнинг тинчлигимиз ушбу минтақадаги хавфсизликка боғлиқлигини тушунамиз", - деди эксперт.

Киритилди: 06:00 17.10.2020. Ўқилди: 6777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!