Пойтахтимизда "Марказий Осиё - 2050: умумий фаровонлик ва барқарорлик сари" мавзусида биринчи минтақавий форсайт-семинар бўлиб ўтмоқда.
Минтақанинг бешта давлати вакилларини – давлат идоралари мутахассислари, "ақл марказлари" экспертлари ва илмий жамоатчилик вакилларини бирлаштирган форум Марказий Осиё келажаги учун умумий стратегик қарашни шакллантиришга, минтақавий ташаббусларни биргаликда илгари суриш ва амалга ошириш мақсадида барқарор сиёсий-эксперт ҳамкорлигини йўлга қўйишга қаратилган.
Тадбир Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институте (СМТИ), Марказий Осиё халқаро институти ҳамда Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
2050-йилгача боълган демография, энергетика, иқлим, сув, транспорт интеграцияси ва инсон капитали бўйича прогнозлар экспертлар диққат марказида бўлди. Минтақадаги мамлакатлар оъртасида саноат кооперацияси ва иқтисодий жиҳатдан бир-бирини тўлдириши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
СМТИ директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов таъкидлаганидек, мазкур семинар Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувларига раислик қилиши доирасида ўтказилмоқда. Ушбу тадбир Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда узоқ муддатли ҳамкорлик кун тартибини шакллантириш зарурлиги ҳақидаги ташаббусини амалга оширишга қаратилган.
Хусусан, эксперт таъкидлаганидек, 2024-йил 9-августда Остонада бўлиб ўтган саммит давомида Ўзбекистон Президенти экспертлар ҳамжамиятини минтақавий ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш, узоқ муддатли ўзаро алоқалар кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш бўйича консептуал тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишга чақирди.
Акрамжон Неъматовнинг фикрича, жаҳон сиёсатидаги ўсиб бораётган ва узоқ муддатли бўлиши кутилаётган беқарорлик шароитида, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб этилмоқда.
Айни пайтда минтақа жадал трансформация босқичидан ўтмоқда - Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти изчил равишда ривожланиб бормоқда, уларнинг глобал жараёнларга иштироки кенгаймоқда, шунингдек, минтақанинг энергетика, транспорт, сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
А.Неъматовнинг айтишича, ҳозирги кунда минтақада кузатилаётган ижобий жараёнлар минтақадан ташқаридаги ҳамкорларнинг Марказий Осиёга бўлган қизиқишини оширмоқда. Бу эса, ўз навбатида, минтақани жаҳон кучлари ва етакчи давлатларни ўзига жалб қилувчи марказга айлантирмоқда.
Шу муносабат билан, мутахассиснинг фикрича, бугун Марказий Осиё тақдирини қўлга олиш имкониятини қўлдан бой бермаслик жуда муҳимдир. Минтақанинг барқарор ривожланиши учун мамлакатларимиз ресурсларини ва ички имкониятларини сафарбар этишимиз лозим. Бундан ташқари, минтақадан ташқари иштирокчиларнинг турли манфаатларини мувофиқлаштириш ва уларни ижобий йўналишга йўналтириш мақсадида куч-ғайратларимизни бирлаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
"Келажакни шунчаки башорат қилиш эмас, балки уни лойиҳалаш зарур. Минтақамизни 2050-йилда қандай кўришни истаётганимиз ҳақидаги саволга чуқур мулоҳаза билан ёндашиш муҳим. Аниқ стратегиянинг мавжудлиги минтақамиз олдида турган устувор вазифаларни ҳал этишга ресурсларни мақсадли йўналтириш имконини беради," - деди СМТИ вакили.
А.Неъматов иштирокчиларнинг нуфузли таркиби, ҳаракатларнинг мувофиқлиги ва ҳозирги тенденсияларни англаш узоқ муддатли истиқболда Марказий Осиёни ривожлантиришнинг амалий ссенарийларини атрофлича муҳокама қилиш ва ишлаб чиқишга имкон беришига ишонч билдирди. Шунингдек, ишлаб чиқилган ташаббуслар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг келгуси Маслаҳат учрашувининг кун тартибини бойитишда қўлланилиши мумкинлигини таъкидлади.
Тадбир Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси кўмагида ўтказилмоқда.