Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари хавфсизлик бўйича конференция учун Ҳиндистонга жўнаб кетишмоқда, деб ёзади The Economic Times. Ҳиндистон ҳукумати бундай тадбирга биринчи марта мезбонлик қилмоқда.

Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари 28-29 август кунлари Ҳиндистонга жўнаб кетишади. Анжуманда, биринчи навбатда, терроризмга қарши кураш, шунингдек, транзит ва транспорт коридорлари фаолияти масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аллақачон «Шимол-Жануб» коридоридан фойдаланиб, Эроннинг Чабаҳор порти орқали Ҳиндистонга товар жўнатиб келмоқда.

Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари Афғонистон ва Покистонда экстремизм кучайиши мумкинлигидан хавотирда.

Киритилди: 14:17 25.08.2024. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!