Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина Америка вертолётларини нишонга олди

Украина Америка вертолётларини нишонга олди

Украина ҳукумати Словакия аввалроқ сотиб олишни режалаштирган 12 та AH-1Z Viper вертолётларини сотиб олиш мақсадида АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда.

Словакия билан келишув аввалига 340 миллион долларга арзонлаштирилган нархда тасдиқланган, кейин эса нарх 600 миллион долларга кўтарилган. Словакиянинг янги раҳбарияти бошқа турдаги қуролларга чегирмадан фойдаланишни маъқул кўриб, вертолётларни сотиб олишдан бош тортишга қарор қилди.

«Баткившчина» партияси вакили украиналик депутат Вадим Ивченконинг айтишича, Украина ушбу вертолётларни сотиб олиш бўйича сўровни 2022 йилда юборган. Словакия рад этган тақдирда, Украина ўз Қуролли кучлари учун вертолётлар олишни кутмоқда.

Украина АҚШ кўмагида ўз ҳудудида Bell вертолётларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда, бу икки давлат ўртасидаги саноат кооперациясини чуқурлаштиришда муҳим қадам бўлиши мумкин.

Киритилди: 17:00 14.09.2024. Ўқилди: 15551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!