АҚШнинг Ливан бўйича махсус вакили Амос Хохштейн Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхуни Байрутга қарши кенг кўламли уруш бошлашдан огоҳлантирди.
Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.
Портал манбаларига кўра, АҚШ элчиси Вашингтон Ливандаги кенг кўламли можаро кўчирилган исроилликларни мамлакат шимолидаги уйларига қайтариш мақсадига эришишига ишонмаслигини айтди.
Шу билан бирга, у Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан кенг қамровли уруш анча кенгроқ ва узоқ давом этадиган минтақавий можарога олиб келишини таъкидлади.
Портал суҳбатдошлари таъкидлаганидек, Хохштейн Нетаньяху ва Исроил мудофаа вазири Йоав Галантга Қўшма Штатлар Ливандаги вазиятни "ё Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув билан бирга, ёки мустақил равишда дипломатик йўл билан тартибга солиш тарафдори" эканини аниқ айтди.