Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Марғилон шаҳрида 963,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди

Марғилон шаҳрида 963,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. ва бошқалар ўзларининг яшаш хонадонлари ва савдо дўконларида қонунга хилоф равишда сифат сертификати бўлмаган тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, улардан умумий баҳоси 963,5 млн сўмлик 46 турдаги тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:57 15.09.2025. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!